Сўровнома
  1. Сиз учун ахборот ошкорлиги учун қандай маълумотлар базаси зарур?
Ҳокимият янгиликлари

“Новкент”да замонавий боғча қурилади

“Новкент”да замонавий боғча қурилади
09.12.2020
Тошкент вилояти прокурори ва Пискент туман сектор раҳбарларининг "Новкент" МФЙ аҳолиси билан ўтказилган сайёр қабулида бир қатор мурожаатлар билан бирга, болалар учун мактабгача таълим муассасаси ташкил этишда ёрдам сўралганди.

Бугун вилоят прокурори С.Самадов "Новкент"да бўлиб, маҳалла аҳли билан учрашди. Маҳалладаги собиқ ширкат хўжалигининг бўш турган биносида давлат-хусусий шериклик асосида боғча ташкил этиш масаласи кўрилди.

Тадбиркор Қ.Тўрақулов томонидан мактабгача таълим муассасаси қурилиши учун 3 млрд сўм маблағ сарф этилиши режалаштирилган, лойиҳа-смета ҳужжатлари тасдиқланган.

Лойиҳанинг амалга оширилиши билан новкентлик 100 нафар болажон замонавий мактабгача таълим ташкилотига қамраб олинади. Қурилиш ишлари келгуси йилнинг биринчи чорагида якунига етказилиши белгиланди.




  • 288