Сўровнома
  1. Сиз учун ахборот ошкорлиги учун қандай маълумотлар базаси зарур?
Ҳокимият янгиликлари

Нигина Малайзияда ўқишни ният қилган

Нигина Малайзияда ўқишни ният қилган
07.01.2021
Мустақил фикрлайдиган, чуқур билим ва замонавий дунёқарашга эга ёшлар юрт келажаги саналади.

Оҳангарон шаҳар 1-умумтаълим мактабининг 11-синф ўқувчиси Нигина Мустафоева ана шундай истеъдодли ёшлардан.

У жорий йил 5-6 январь кунлари Нурафшон шаҳрида бўлиб ўтган фан олимпиадасининг вилоят босқичида инглиз тили фанидан қатнашиб, 100 баллик баҳолаш мезонида 90 балл тўплади ва олимпиаданинг Республика босқичига йўлланмани қўлга киритди.

Бундан ташқари Нигина 2020 йил 12 декабрь куни IELTS (Халқаро инглиз тилини билиш синови) имтиҳонини муваффақиятли топшириб, умумий 7 балл, СЕFR тизимининг С1 даражаси соҳибасига айланди. У ушбу ютуқларидан ҳам қаноатланмай ўз устида тинимсиз ишлаб, билимини оширмоқда.

Нигина келгусида Малайзиядаги “ХИАМЕН” университетида ўқишни ният қилган. Унга келгусидаги ўқиш ва ишларида омад ва муваффақиятлар тилаймиз.



  • 189