Сўровнома
  1. Сиз учун ахборот ошкорлиги учун қандай маълумотлар базаси зарур?
Ҳокимият янгиликлари

Мутасаддилар топшириғи: қозонхонада янги қозон ўрнатилмоқда

Мутасаддилар топшириғи: қозонхонада янги қозон ўрнатилмоқда
03.12.2020
Вилояти "Иссиқлик манбаи" ишлаб чиқариш бирлашмаси Бўстонлиқ тумани участкаси ПОЭСИ қозонхонасида аҳолига иссиқлик етказиб беришда муаммоларга дуч келинаётган эди.

"Иссиқлик манбаи" ИЧБнинг зарар миқдорини қисқартириш ҳамда 2020-2021 йиллардаги куз-қиш мавсумига тайёргарлик дастурига асосан 2 дона КВГ-6.5 русумли қозонлар ўрнатилганди.

Мазкур қозонлар 20 та кўп қаватли уй ҳамда 18 та ижтимоий объектларни иссиқлик билан таъминлашда қуввати пастлиги сабабли, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири М.Солиев ҳамда вилоят ҳокимининг топшириқлари асосида яна ёрдамчи замонавий энергия тежамкор қозони ўрнатилди.

Шу билан бирга, қўшимча равишда иссиқлик энергияси йўқотилишини олдини олиш мақсадида қозонхонага 7,5 км узунликдаги иссиқлик тармоқлари қоплама(изоляция)лари ҳам қопланмоқда.

Ҳозирда ишлар якунига етиш арафасида бўлиб, жорий йилнинг 10 декабрига қадар истеъмолчилар иссиқлик олишига эришилади.



  • 298