Сўровнома
  1. Сиз учун ахборот ошкорлиги учун қандай маълумотлар базаси зарур?
Ҳокимият янгиликлари

Мутасаддилар озиқ-овқат захирасини кўздан кечиришди

Мутасаддилар озиқ-овқат захирасини кўздан кечиришди
12.01.2021
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 15 октябрдаги “2020-2021 йил қиш-баҳор мавсумида аҳоли ва ижтимоий соҳа муассасаларининг асосий турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини қондириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш юзасидан Бош прокуратура бошқарма бошлиғи М.Абдуҳакимов, Тошкент вилояти ҳокимининг ўринбосари Б.Алимбеков, вилоят прокурори ўринбосари С.Рўзиев ва ишчи гуруҳ аъзолари Қуйи Чирчиқ туманидаги "ТСТ Cluster"масъулияти чекланган жамиятида бўлишди.

Мутасаддилар аҳоли ва ижтимоий соҳа муассасалари учун яратилган озиқ-овқат захираси билан танишишди.

Маълумот учун: бугунги кунда туманда 7 минг 600 тонна гуруч, 1 минг 259 тонна картошка, 664,0 тонна пиёз, 498,0 тонна сабзи ва бошқа озиқ-овқат маҳсулотлари захираси яратилган.



  • 304