Сўровнома
  1. Сиз учун ахборот ошкорлиги учун қандай маълумотлар базаси зарур?
Ҳокимият янгиликлари

Мутасаддилар муҳим масалани муҳокама қилишди

Мутасаддилар муҳим масалани муҳокама қилишди
13.11.2020
Тошкент вилояти ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Акмал Умаралиев, вилоят ҳокимининг ўринбосари – Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи Илҳом Худойбергенов, Маънавият ва маърифат марказининг вилоят бўлими раҳбари Сайёра Файзиева ҳамда Ўзбекистон халқ шоири, сенатор Маҳмуд Тоир иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди.

Унда барча жойда бўлгани каби вилоят бўйлаб ҳар бир ҳудуд ва маҳаллаларда “Янги Ўзбекистон - янгича дунёқараш” ғояси остида ташкил этилаётган тарғибот тадбирларини самарали ташкил этилиши юзасидан сўз борди.

Йиғилиш давомида тарғибот тадбирларини кенг жамоатчиликка аниқ ва самарали етказишда таниқли олим-у, шоирлар, спортчилар, иқтидорли ёшлар иштироки алоҳида аҳамиятга эга бўлаётгани, ўз билими ва малакаси билан бошқаларга ўрнак бўлиб келаётган юртдошларимизнинг тажрибасини аҳоли орасида кўпроқ тарғиб этиш лозимлиги айтиб ўтилди.

Шунингдек, интернет тармоғи билан боғлиқ муаммоларни ўз вақтида бартараф этиш, тадбир ташкил этиладиган бинолардаги шарт-шароитларни талаб даражада бўлишига алоҳида эътибор қаратиш зарурлиги таъкидланди.



  • 407