Сўровнома
  1. Сиз учун ахборот ошкорлиги учун қандай маълумотлар базаси зарур?
Ҳокимият янгиликлари

Мурожаатлар мутасаддилар билан биргаликда ўрганиляпти

Мурожаатлар мутасаддилар билан биргаликда ўрганиляпти
29.12.2020
Пискент тумани ҳокими Раҳимжон Рихсиев томонидан фуқаролар учун навбатдаги қабул ўтказилди. Унда 31 нафар жисмоний ва юридик шахснинг мурожаатлари эшитилди.

Мурожаатлар асосан моддий ёрдам, имтиёзли кредит ажратиш, уй-жой кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш, деҳқон хўжалиги учун ер ажратиш, коммунал соҳага оид бўлди.

Мурожаатлар тегишли соҳа мутасаддилари иштирокида муҳокама қилиниб, зарурий чоралар белгилаб олинди. Ҳокимлик ваколатига кирмайдиган масалалар юзасидан тегишли тушунчалар берилди.

Ўзини қийнаган саволлари билан мурожаат қилган 12 та фуқаронинг масаласи ижобий ҳал этилди.

Қабул якунида қўшимча ўрганилиши талаб этиладиган мурожаатлар ҳафта якунига қадар фуқаролар иштирокида кўриб чиқилиши маълум қилинди.


Манба: Пискент туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

  • 204