Сўровнома
  1. Сиз учун ахборот ошкорлиги учун қандай маълумотлар базаси зарур?
Ҳокимият янгиликлари

Мурожаат ҳал этилди: 2 нафар ёшга ер ажратилди

Мурожаат ҳал этилди: 2 нафар ёшга ер ажратилди
20.02.2021
Қибрай туман сектор раҳбарлари, тегишли ташкилот ва Халқ қабулхонаси вакиллари 3-сектордаги "Бирлик" ва "Янги Арғин" маҳаллаларининг ишсиз ёшлари билан учрашиб, муаммо ва мурожаатларини ўрганди.

Мутасаддилар йигит-қизларнинг ишга жойлашиш, касбга ўқитиш, ер ажратиш, тадбиркорлик ва чорвачилик билан шуғулланиш учун кредит олиш каби мурожаатларини атрофлича ўрганиб, айримларини шу ернинг ўзида ҳал этишга муваффақ бўлинди.

Хусусан, 2 нафар ёш тадбиркорлик йўналишида дастлабки билимга эга бўлиш учун ҳафталик ўқув машғулотига таклиф этилди, 1 нафар ёшга касбга ўқиш ва 1 нафарига ишга жойлашиш учун йўлланма берилди.

Деҳқончилик билан шуғулланиш истагини билдирган Қудрат Қосимов ва Олим Жалиловга 0,25 сотихдан ер ажратишга қарор қилинди.



  • 219