Сўровнома
  1. Сиз учун ахборот ошкорлиги учун қандай маълумотлар базаси зарур?
Ҳокимият янгиликлари

Мукофотга телевизор

08.10.2019
Равот фермерлар уюшмасидаги Умар Ашуров бошлиқ "Холмирод Ашур" фермер хўжалиги бу йил 73,7 гектар майдонда деҳқончилик қилишди. Эрта баҳорда мавжуд майдонларнинг 24,2 гектарига Султон навли чигит экишди. Агротехник тадбирлар ўз вақтида амалга оширилганлиги натижасини кузда намоён қилди. Режадаги 66,7 тонна пахта ҳосили топширилди. Ҳудудда биринчилардан бўлиб пахта тайёрлаш режасини бажаришга эришдик, -дейди фермер. -Далаларда ҳосил мўл. Куни кеча Бўка агро кластер МЧЖ ходими Жаҳонгир Таджибоев, туман ҳокимининг қишлоқ хўжалиги бўйича ўринбосари Анвар Ортиқов, туман ИИБ бошлиғи Отабек Ғанибеков, Тошкент вилояти ҳокимининг ёрдамчиси Мурод Абдураҳмоновлар биринчи терим билан пахта тайёрлаш режасини бажарган "Холмурод Ашур" фермер хўжалигида бўлиб, Бўка агрокластер МЧЖ томонидан ажратилган рангли телевизорни совға қилишди.


Манба: Бўка тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.

  • 936