Сўровнома
  1. Сиз учун ахборот ошкорлиги учун қандай маълумотлар базаси зарур?
Ҳокимият янгиликлари

Моддий манфаатдорлик кунлик суръат ўсишини оширмоқда

Моддий манфаатдорлик кунлик суръат ўсишини оширмоқда
09.10.2020
Пискент туманида пахта йиғим-терими тобора қизғин паллага кириб, давлатга хом ашё топшириш кунлик суръати ҳам ортиб бормоқда. Бунда теримчиларнинг меҳнати вақтида қадрланаётганлиги муҳим омил бўляпти.

"Холиқберди" маҳалласида ҳосилни йиғиштириб олишда кўмаклашаётган 280 нафар кўнгилли ҳашарчиларнинг меҳнати фермерлар томонидан рағбатлантирилаётганлиги терим суръатининг ўсишида айни муддао бўлмоқда.

Бундай манфаатдорлик “Навоий” ҳудудидаги "Аширматов Жумабой" фермер хўжалигида ҳам йўлга қўйилганлиги боис, 35 гектар майдондан 102 тонна ҳосил қисқа фурсатда йиғиштириб олиниб, давлатга пахта сотиш режаси ортиғи билан уддаланди.

Шу боис, фермер хўжалиги раҳбари Э.Жумабоев механизатор ва сувчилар, теримчилар меҳнатини эътироф этиб, уларга қимматбаҳо совғалар ҳамда озиқ-овқат маҳсулотларини топширди.



  • 422