Сўровнома
  1. Сиз учун ахборот ошкорлиги учун қандай маълумотлар базаси зарур?
Ҳокимият янгиликлари

Мавсумий агротехник тадбирлар ўтказилмоқда

Мавсумий агротехник тадбирлар ўтказилмоқда
16.01.2021
Бугунги кунда фермерлар озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, бозорларимизни қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан тўлдириш мақсадида қишки агротехник тадбирларни амалга оширмоқдалар.

Пискент туманида 2021 йил ҳосили учун 8 минг 655 гектар майдонга буғдой сепилган. Айни вақтда ғалла ҳосилдорлигини ошириш мақсадида агротехник қоидаларга мувофиқ экин майдонларига маҳаллий ўғит олиб чиқиш тадбирлари ўтказилмоқда.

Пискент туман ҳокими ўринбосари Мурод Абдураҳмонов майдонларда бўлиб, олиб борилаётган агротехник тадбирларни назорат қилди: - Тупроққа ярим чириган 20–30 тонна гўнг солинганда, ҳар куни ажралиб чиқадиган углерод миқдори гўнг солинмаган далага нисбатан гектарига 100–150 кг кўпаяди. Бу эса экинлардан мўл ҳосил олишда муҳим омил ҳисобланади,-дейди М.Абдураҳмонов.

Ҳозиргача ғаллазорларда 1132 та ҳандақ қазилиб, 26 минг 400 тонна маҳаллий ўғит чиқарилди.




Манба: Пискент туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

  • 270