Сўровнома
  1. Сиз учун ахборот ошкорлиги учун қандай маълумотлар базаси зарур?
Ҳокимият янгиликлари

МАҲСУЛОТЛАРИМИЗГА ҚИЗИҚИШ КАТТА

МАҲСУЛОТЛАРИМИЗГА ҚИЗИҚИШ КАТТА
09.02.2017
Пойтахтимиздаги "Олой" деҳқон бозорида ўтказилган ярмаркада мамлакатимизда етиштирилган барча турдаги ҳўл ва қуритилган мева-сабзавотлар, полиз экинлари, узум ва дуккакли маҳсулотлар кенг намойиш этилди.
"Ўзбекозиқовқатхолдинг" компанияси, "Ўзагроэкспорт" акциядорлик жамияти, вилоятлар ҳокимликлари ва бошқа идоралар иштирок этган ушбу ярмаркада аҳоли кенг қатлами, тадбиркор ва фермерлар, қайта ишлаш корхоналари вакиллари иштирок этди.
Мазкур ярмаркага мамлакатимизда меҳмон бўлган Россия Федерациясининг Новосибирск вилояти губернатори Владимир Городецкий бошчилигидаги делегация аъзолари ҳам ташриф буюрди. Айтиш жоизки, меҳмонларда серқуёш юртимиз, хусусан, вилоятимизда етиштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари кўргазмаси катта таассурот қолдирди.
Вилоят ҳокими Шукурулло Бабаев меҳмонларга вилоятимизнинг қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш, сақлаш ва қайта ишлаш салоҳияти, бу соҳада амалга оширилаётган янги дастурлар хусусида батафсил сўзлаб берди.
Маълумки, вилоятимиз далаларида пишиб етилган мева-чевалар ўзининг сифати ва таъми билан ажралиб туради, ички ва ташқи бозорда харидоргир. Тадбир иштирокчилари, хусусан, россияликлар Қибрай помидор ва бодринги, Бўстонлиқ олмаси, Паркент узуми каби ноз-неъматларимизга катта қизиқиш билдиришди. Шунингдек, савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш, тармоққа сармоя киритиш бўйича истиқболли келишувларга эришилди.
Манба: Тошкент вилояти ҳокимлиги

  • 929