Сўровнома
  1. Сиз учун ахборот ошкорлиги учун қандай маълумотлар базаси зарур?
Ҳокимият янгиликлари

Марказий Осиёда йирик наслли паррандачилик хўжалиги барпо этилмоқда

Марказий Осиёда йирик наслли паррандачилик хўжалиги барпо этилмоқда
25.09.2020
Ўрта Чирчиқ тумани “Тинчлик” маҳалласи ҳудудидаги илгариги туман паррандачилик фабрикаси ўтган йили “Новобод наслли парранда” фермер хўжалиги томонидан сотиб олиниб, бу ерда 50 гектар майдонда паррандаларни парвариш қилиш учун 63 та цех мавжуд.

Айни пайтда ташландиқ ҳолга келиб қолган паррандачилик фабрикаси цехлари босқичма-босқич капитал реконструкция қилинмоқда.

Келгусида 3-босқич цехлари ишга тушгач, 330 минг бош наслли она товуқ боқилиб, 40 миллион донадан ортиқ инкубацион тухум ишлаб чиқариш кўзда тутилган. Бу эса нафақат Марказий Осиёда, балки Мустақил давлатлар ҳамдўстлигидаги энг катта наслчилик хўжаликларидан бири бўлади.

Маҳсулотлар Россия, Қозоғистон, Тожикистон, Афғонистонга ҳам етказиб берилади.

Ҳозирги кунда паррандачилик хўжалигида 96 нафар ишчи меҳнат қиляпти. 3-босқич цехлари фойдаланишга топширилгач, ишчилар сони 160 нафарга етади.



  • 460