Сўровнома
  1. Сиз учун ахборот ошкорлиги учун қандай маълумотлар базаси зарур?
Ҳокимият янгиликлари

Марказ раҳбарининг жўяли таклифи

Марказ  раҳбарининг жўяли таклифи
26.08.2020
Чиноз туманида фаоллар 54 та маҳаллаларда аҳоли билан сайёр учрашувлар ўтказмоқда. Сайёр тарзда ташкил этилаётган тадбирларда туман Хотин-қизлар тадбиркорлик маркази раҳбари Комуна Шерматова уйда ишсиз ўтирган аёлларни касб-ҳунарга бепул ўқитиш бўйича ўз таклифлари билан ўртоқлашди.

–Тикувчилик, қандолатчилик, сартарошлик, уй ҳамшираси ҳамда тадбиркорлик йўналишларида ўқиш истагида бўлганларни таклиф этамиз. Машғулотлар тугагач, уларга сертификат берилади.

Бундан ташқари, "Мумтозбегим" ўқув марказида хотин-қизлар уч ой ўқиб, ўз йўналишлари бўйича диплом олиши учун ҳам барча шарт-шароитлар яратилган, – деди Комуна Шерматова.


Манба: Чиноз туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

  • 642