Сўровнома
  1. Сиз учун ахборот ошкорлиги учун қандай маълумотлар базаси зарур?
Ҳокимият янгиликлари

Мактабларга мусиқа асбоблари топширилди

Мактабларга мусиқа асбоблари топширилди
20.02.2021
Бекобод тумани халқ таълими бўлими тасарруфидаги 29 та умумтаълим мактабларига 4 турдаги дутор, рубоб, гитара ва доира каби мусиқа чолғу асбоблари ҳамда 1 жуфт овоз узатгич мосламалари топширилди.

Шу муносабат билан 7-умумтаълим мактабида ташкил этилган тадбирда туман ҳокими ўринбосарлари, сектор ва мутасадди ташкилотлар раҳбарлари иштирок этишди.

Шунингдек, тадбир давомида дилбар наволар янграб, бир-биридан чиройли рақслар гулдастаси намойиш этилди.

Тадбир якунида мактаб мутасаддилари мусиқа чолғу асбобларини тантанали равишда қабул қилиб олдилар.



  • 229