Сўровнома
  1. Сиз учун ахборот ошкорлиги учун қандай маълумотлар базаси зарур?
Ҳокимият янгиликлари

Мактабгача таълим масалалари муҳокама этилди

Мактабгача таълим масалалари муҳокама этилди
23.12.2020
Мактабгача таълим муассасалари раҳбар ва мутахассисларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институти ҳамда Тошкент вилояти мактабгача таълим бошқармаси ҳамкорлигида “Мактабгача таълимда сифат ва самарадорликни таъминлашнинг устувор вазифалари” мавзусида конференция бўлиб ўтди.

Тадбирда Мактабгача таълим вазирининг биринчи ўринбосари Қ.Олимов, Мактабгача таълим муассасалари раҳбар ва мутахассисларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институти ректори К.Эшпўлатов ҳамда институт катта ўқитувчилари, туман (шаҳар) мактабгача таълим бўлими мудирлари, шўъба мудирлари, педагог тренерлар қатнашди.

Тақдимотчилар томонидан иштирокчиларга мактабгача таълим тизимида сифат ва самарадорликни ошириш механизмини янада жонлантириш, онлайн фаолият давомида ҳосил бўлган бўшлиқлар ўрнини тўлдириш бўйича тавсиялар берилди ҳамда фикр, тажриба алмашилди.



  • 213