Сўровнома
Ҳокимият янгиликлари
Мактаб ўқувчиси дзюдо бўйича Ўзбекистон чемпиони

Қибрай туманидаги 16-умумтаълим мактаби ўқувчиси Рўзмат Сафарбоев Тошкент шаҳрида 21-24 декабрь кунлари бўлиб ўтган ўсмирлар (2005-2007 йиллларда туғилган) ўртасида ўтказилган дзюдо бўйича Ўзбекистон чемпионатида 50 кг вазн тоифасида ғолибликни қўлга киритиб, олтин медалга сазовор бўлди.
Ўзбекистон чемпиони ва терма жамоа аъзоси бўлган Р.Сафарбоев Болалар ва ўсмирлар спорт мактабида мураббий Илҳом Тўйчиев қўл остида шуғулланиб келади.
Ҳозирда 9-синфда таълим олаётган чемпион 11-синфни якунлаб, мамлакатимиздаги исталган (тиббиёт, ҳарбий, ИИ академияси ва хорижий ОТМлардан ташқари) олий таълим муассасасида давлат гранти асосида ўқиш ҳуқуқига эга бўлди.
-
-
229