Сўровнома
  1. Сиз учун ахборот ошкорлиги учун қандай маълумотлар базаси зарур?
Ҳокимият янгиликлари

Маҳаллий бюджет бажарилиши эътиборда

Маҳаллий бюджет бажарилиши эътиборда
08.10.2020
Вазирлар Маҳкамасининг “Маҳаллий бюджетларнинг даромадлар базасини кенгайтириш захираларини аниқлаш ишларини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросига бағишлаб Оққўрғон туманида бўлиб ўтган йиғилишда вилоят ҳокимлиги Молия бош бошқармаси бошлиғи О.Холиқулов, Оққўрғон туман ҳокими ўринбосари вазифасини бажарувчиси А.Астрақулов, маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари ва молия бўлими ходимлари иштирок этишди.

Тадбирда Молия бош бошқармаси бошлиғи О.Холиқулов сўзга чиқиб, Оққўрғон туманида Давлат бюджети даромадлар параметрларининг бажарилишини таъминлаш ва маҳаллий бюджетнинг даромадлар базасини кенгайтириш чора-тадбирлари хусусида ўз фикрларини билдирди.

Йиғилишда маҳалла фуқаролар йиғинлари, солиқ ва молия бўлими ходимларидан иборат таркибда ишчи гуруҳлар тузилиб, тадбиркорлик субъектлари фаолиятини ўрганиш учун жойларга бириктирилди ҳамда уларнинг вазифалари белгилаб берилди.



  • 415