Сўровнома
  1. Сиз учун ахборот ошкорлиги учун қандай маълумотлар базаси зарур?
Ҳокимият янгиликлари

Маҳалланинг фаол ходимлари тақдирланди

Маҳалланинг фаол ходимлари тақдирланди
28.12.2020
Пискент туманидаги 30-сонли мусиқа ва санъат мактабида "Обод ва хавфсиз маҳалла" кўрик-танловининг туман босқичи ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Мамлакатимиз Президентининг “Жамиятда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, маҳалла институтини янада қўллаб-қувватлаш ҳамда оила ва хотин-қизлар билан ишлаш тизимини янги даражага олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ижросини таъминлаш мақ садида ташкил этилган танловнинг туман босқичида 27 нафар маҳалла мутасаддилари иштирок этди.

Тадбирда туман ҳокими Р.Рихсиев маҳалланинг жамиятимиздаги беқиёс ўрнини эътироф этди. Энг фидойи маҳалла раиси ва унинг ҳуқуқ-тартибот масалалари, томорқа ва тадбиркорлик ҳамда оила, хотин-қизлар ва ижтимоий-маънавий масалалар бўйича энг фаол ўринбосари каби номинациялар бўйича 33 нафар маҳалла ходимига фахрий ёрлиқ ва совғалар топширилди.



  • 177