Сўровнома
  1. Сиз учун ахборот ошкорлиги учун қандай маълумотлар базаси зарур?
Ҳокимият янгиликлари

Маҳалладаги учрашувлар савол-жавоблар асосида ўтди

Маҳалладаги учрашувлар савол-жавоблар асосида ўтди
21.08.2020
Қибрай туманининг 4-сектор ҳудудида туман мутасаддилари ва мутахассислар аҳоли билан учрашувлар ўтказди.

Туман Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи биринчи ўринбосари Саодат Солиҳова, адлия бўлими ҳамда Бандликка кўмаклашиш маркази вакиллари иштирок этган тадбирларда Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 15 февралдаги 44-сонли қарори асосида ижтимоий нафақаларни тайинлаш тартиблари тўғрисида маълумотлар берилди.

Шунингдек, учрашувлар давомида мутасаддилар фуқароларга ижтимоий нафақаларни тўғри тайинлаш ва ҳукуматимизнинг юқорида номи қайд этилган қарорига тегишли ўзгартиришлар киритилганлиги ҳам тушунтирилди. Йиғилиш савол-жавоблар асосида ўтди.



Манба: Қибрай туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

  • 648