Сўровнома
  1. Сиз учун ахборот ошкорлиги учун қандай маълумотлар базаси зарур?
Ҳокимият янгиликлари

Маҳаллада давлат хизматлари кўрсатилмоқда

06.10.2020

Кушек” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудуди ва унга туташ “Маданият”, “Элибай”, “Йилқичи”, “Навоий” ва “Сергели” маҳаллаларида истиқомат қилувчи 12 ярим мингга яқин аҳоли турли давлат хизматларидан фойдаланиш учун 35-40 чақирим йўл босиб туман марказига келарди. Бу ортиқча вақт ва маблағ сарфлашга олиб келган.

Ўтган йилда Қуйи Чирчиқ туман Давлат хизматлари маркази “Кушек” филиали фаолиятининг йўлга қўйилиши эса ҳудуд аҳолисини йиллар давомида қийнаб келган муаммоларга барҳам берди, десак хато бўлмайди.

Ҳафтанинг бир куни филиалда жисмоний ва юридик шахсларга кенг қамровли мобил (сайёр) давлат хизматларини кўрсатиш билан бирга, фуқароларнинг электрон давлат хизматларидан фойдаланиш маданиятини ошириш, Ягона интерактив давлат хизматлари порталидан фойдаланишнинг бошланғич кўникмалари бўйича ҳам маслаҳатлар берилмоқда. Жорий йилнинг шу кунигача филиалда 800 га яқин аҳоли турли давлат хизматларидан фойдаланди.

Чекка, олис ҳудудларда бундай филилларнинг фаолият бошлагани ортиқча оворагарчиликларнинг олдини олмоқда, – дейди “Аntey savdo baraka fayz” хусусий корхонаси раҳбари Абдуҳамид Абдуҳолиқов. – Энг муҳими, марказ ходимларининг қишлоғимизга келиб беминнат, хизмат кўрсатаётгани қувонарли. Тадбиркорлик фаолиятимни кенгайтириш бўйича мурожаат қилдим. Филиалнинг ўзида ишим бу қадар тез битади, деб ўйламаган эдим. Авваллари ҳужжатларни расмийлаштиришнинг ўзи бир муаммо эди. Бундай қулайлик ва эътибордан жуда миннатдормиз.

Мамлакатимизда аҳолига давлат хизматлари кўрсатишнинг миллий тизими тубдан ислоҳ қилинаётганлиги, жойларда марказ филиалларининг ташкил этилаётганлиги, уларнинг сифати, тезкорлиги, шаффофлиги ва фойдаланиш имкониятини тубдан оширишга, аҳолининг ҳуқуқ ва манфаатлари таъминланишига, инвестиция жозибадорлигига ҳамда ишчанлик муҳитининг янада яхшиланишига хизмат қилмоқда.

Элдор САРИМСОҚОВ,

Қуйи Чирчиқ тумани Давлат хизматлари маркази директори.




  • 402