Сўровнома
Ҳокимият янгиликлари
Маҳалла ёшларининг муаммолари ўрганилди

Қибрай туман ҳокими М.Миркасимов 1-сектор ҳудудидаги "Пўлат қадам" маҳалла ёшлари билан сайёр учрашув ўтказди.
Тадбирда туман раҳбарига йигит-қизлар асосан тадбиркорлик, талабалар учун ажратиладиган кредитлар, бандлик масалалари бўйича мурожаат қилиш билан бирга, ўз таклифларини ҳам айтишди.
Туман ҳокими ёшлар томонидан билдирилган таклиф ва муаммолар бўйича тегишли мутасаддиларга кўрсатмалар берди.
Шунингдек, туман ҳокими маҳалладаги 26-умумтаълим мактабидаги шароитлар билан ҳам танишиб, ўқувчиларнинг барча фанлардан етарли билим олишлари учун доимо амалий ёрдам берилишини таъкидлади.
-
-
412