Сўровнома
  1. Сиз учун ахборот ошкорлиги учун қандай маълумотлар базаси зарур?
Ҳокимият янгиликлари

Маҳалла ҳудудлари комплекс ўрганилмоқда

Маҳалла ҳудудлари комплекс ўрганилмоқда
06.01.2021
Олмалиқ шаҳар ҳокими, депутат Қобил Ҳамдамов бошчилигида депутат Дилфуза Рўзиева, прокурор Музаффар Маматов ва мутасадди раҳбарлар "Кимёгар", "Металлург", Чўлпон ва Увайсий маҳаллалари ҳудудида бўлиб, комплекс ўрганиш ишларини олиб боришди.

Ўрганиш давомида маҳаллалардаги корхоналарнинг иш ўринларини легализация қилиш орқали қўшимча иш ўрни яратиш, бўш турган бино эгаларига таъсирчан солиқ қўлланилиш ҳолатлари, ноқонуний қурилиш, коммунал масалалар, ободонлаштириш ҳамда бўш хонадонларни аниқлаш, тадбиркорларнинг муаммосига ечим топиш каби масалалар кўриб чиқилди.

Аниқланган камчиликлар юзасидан бугун ишчи гуруҳ аъзоларининг таклифлари асосида муддатида ечим топиш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқилиши белгиланди.


Манба: Олмалиқ шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати

  • 176