Сўровнома
  1. Сиз учун ахборот ошкорлиги учун қандай маълумотлар базаси зарур?
Ҳокимият янгиликлари

Маҳалла хонадонларида ичимлик суви бўлади

Маҳалла хонадонларида ичимлик суви бўлади
15.10.2020
Янгийўл туман ҳокимлиги ва “Сувоқава” корхонасининг саъй-ҳаракатлари билан “Мирзо Улуғбек” маҳалла аҳолиси бу йил тоза ичимлик суви билан таъминланадиган бўлди.

Ичимлик суви қудуғини қазиш учун махсус техника ишга туширилиши муносабати билан тадбир ташкил этилди. Унда туман ҳокими ўринбосари, “Сувоқова” раҳбари ва маҳалла фаоллари иштирок этиб, қўй сўйилди ва гўшти кам таъминланган оилаларга тарқатилди.

Илгари маҳаллада ичимлик суви бўлмаганлиги боис, аҳоли йиллар давомида хонадонларида ичимлик суви бўлишини орзу қиларди. Қариялар ва маҳалла аҳли ҳозирда амалга оширилаётган ишлардан мамнун ва барча мутасаддиларни дуо қилишмоқда.



  • 368