Сўровнома
  1. Сиз учун ахборот ошкорлиги учун қандай маълумотлар базаси зарур?
Ҳокимият янгиликлари

Куз-қиш мавсумига тайёргарлик назоратда

21.08.2020
Тошкент вилояти ҳокими ўринбосари Қобил Ҳамдамов бошчилигидаги Ишчи гуруҳ Чирчиқ шаҳрида бўлиб, 2020-2021 йилларда иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳаларда куз-қиш мавсумини беталофат ўтказиш, мавжуд муаммоларни ўз вақтида бартараф этиш ва бошқа бир қатор масалалар билан яқиндан танишди.

Секторлар раҳбарлари томонидан мазкур йўналишда амалга оширилаётган ишлар кўздан кечирилди.

Бажарилган ишлар алоҳида қайд этилиши билан бирга, қуйидаги асосий масалаларга алоҳида эътибор қаратиш зарурлиги таъкидланди.

Хусусан, кўп қаватли уйларнинг куз-қиш мавсумига, айниқса, иситиш тизимлари ва марказий қозонхона, қозонларнинг тайёргарлиги, ичимлик суви ва оқова тармоқларининг ҳолати, электр энергия ҳамда табиий ва суюлтирилган газ билан таъминлаш, кўмир ёқилғисига бўлган эҳтиёж ва кўмир омборларининг тайёргарлиги, қишлоқ хўжалик маҳсулотларини куз-қиш мавсумига захирага ғамлаш ва ҳакозалар.


Манба: Чирчиқ шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати

  • 626