Сўровнома
  1. Сиз учун ахборот ошкорлиги учун қандай маълумотлар базаси зарур?
Ҳокимият янгиликлари

Куз-қиш мавсумига пухта тайёргарлик

Куз-қиш мавсумига пухта тайёргарлик
04.09.2020
Нурафшон шаҳридаги “SMART CITY” мажлислар залида бўлиб ўтган йиғилиш куз-қиш мавсумига тайёргарлик масалаларига бағишланди.

Тадбирда Нурафшон шаҳар ҳокими Қаҳрамон Ҳакимов, ҳоким ўринбосарлари, сектор раҳбарлари, шаҳар газ таъминоти ва Электр тармоқлари корхоналари, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бўлими, шаҳар "Сувоқова" ва “Тоза ҳудуд” давлат унитар корхоналари мутасаддилари, корхона ва ташкилотлар, мактаблар ва мактабгача таълим муассасалари раҳбарлари ҳамда хўжалик ишлари бўйича масъуллар иштирок этди.

Куз-қиш мавсумига кўрилаётган тайёргарлик ишлари ва ҳал этилиши лозим бўлган масалалар бевосита масъуллар билан бирга мухокама этилди.

Ишчи гуруҳи ўрганишлари натижасида аниқланган камчиликларни жойига чиқиб, бартараф этиш юзасидан масъул ходимларга аниқ топшириқлар берилиб, уларнинг ижроси учун муддатлар белгиланди.



  • 626