Сўровнома
  1. Сиз учун ахборот ошкорлиги учун қандай маълумотлар базаси зарур?
Ҳокимият янгиликлари

Кредит ҳисобига қандолатчилик цехи очилади

Кредит ҳисобига қандолатчилик цехи очилади
17.02.2021
Оққўрғон туман ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари Касимбек Шинтемиров бошчилигида молия бўлими, тижорат банклари, Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази, Ҳунармандлар уюшмаси ва маҳалла масъуллари “Уста Нормат” маҳалласига боришди.

Мутасаддилар "Ёшлар дафтари", "Аёллар дафтари", “Темир дафтари” рўйхатига киритилган фуқароларнинг турмуш тарзи билан яқиндан танишиб, уларнинг имкониятларига қараб, кредит, субсидия маблағлари ажратиш эвазига тадбиркорлик билан шуғулланиши учун яратилаётган қулайликлар тўғрисида тушунтириш беришди.

Шунингдек, масъуллар "Уста Нормат" МФЙ ҳудудида 15 та хонадонни ўрганиб, фуқаролар билан учрашди. Тинчлик кўчасида истиқомат қилувчи Муҳайё Ҳайдарова кредит олиб, қандолатчилик цехи очиб, иш ўрни яратиш имконияти борлигини билдирди. Мурожаат бўйича кредит маблағи ажратилиши мутасаддилар томонидан белгиланди.
Манба: Оққўрғон туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

  • 231