Сўровнома
  1. Сиз учун ахборот ошкорлиги учун қандай маълумотлар базаси зарур?
Ҳокимият янгиликлари

Коррупцияни жиловлаш масаласи муҳокама қилинди

Коррупцияни жиловлаш масаласи муҳокама қилинди
20.11.2020
Чирчиқ шаҳар ҳокими ва прокурори бошчилигида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идораларнинг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди. Вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Т. Арзикулов иштирок этган тадбирда шаҳарда жиноят, айниқса, коррупция ҳолатлари тиббиёт, мактабгача таълим муассасаларида авж олганлиги ва унинг келиб чиқишига оид шарт-шароитлар ҳамда сабаблари муҳокама қилинди.

Чирчиқ шаҳар прокурори маъруза қилиб, шаҳарда фаолият кўрсатаётган давлат бошқаруви органлари, хўжалик юритувчи субъектларнинг мансабдор шахслари томонидан коррупциявий ва иқтисодий жиноятлар содир этганлиги учун жиноий жавобгарликка тортилганлар ва ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилаётган жиноятлар ҳақида тўхталиб ўтди.

Йиғилишда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва давлат бошқаруви органлари раҳбарлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари раислари, халқ депутатлари Чирчиқ шаҳар кенгаши депутатлари иштирок этди.



  • 331