Сўровнома
  1. Сиз учун ахборот ошкорлиги учун қандай маълумотлар базаси зарур?
Ҳокимият янгиликлари

Хусусий корхона маҳcулотларига талаб кўпаймоқда

Хусусий корхона маҳcулотларига талаб кўпаймоқда
19.08.2020
Ўрта Чирчиқ тумани "Роватак" маҳалласидаги "Stell Roof Desk" хусусий корхонасида профнастил, туника маҳсулотларидан метал конструкцияларни қўл меҳнати асосида ишлаб чиқармоқда.

Корхонанинг йиллик даромади 3 миллиард сўм бўлиб, тайёрланаётган қурилиш маҳсулотлари Тошкент ва Нурафшон шаҳарларидаги қурилиш обьектларида кенг фойдаланилмоқда.

Пандемия бошланган даврдан ҳозирга қадар ҳам корхонада ишлаб чиқариш тўхтамади ҳамда иш ўринлари сақлаб қолинди дейди, - корхона раҳбари Шавкат Турсунов. Ҳозирги кунда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларимизга қўшимча равишда 20 турдан кўпроқ биноларнинг том қисмини ёпиш учун туникадан қурилиш маҳсулотлари ишлаб чиқарилмоқда. Қурилиш маҳсулотлари учун талаблар вилоятнинг барча ҳудудларидан тушмоқда.

Таъкидлаш лозимки, корхонада ишлаб чиқариш ҳажмини кенгайтириш бўйича ҳам тегишли ишлар олиб борилмоқда.


Манба: Ўрта Чирчиқ туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

  • 647