Сўровнома
  1. Сиз учун ахборот ошкорлиги учун қандай маълумотлар базаси зарур?
Ҳокимият янгиликлари

Хумсонда ўтказилган сайёр қабулда кўплаб муаммолар ҳал этилди

24.12.2020

Ўзбекистон Республикасининг “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги қонуни ижросини таъминлаш мақсадида Тошкент вилояти адлия бошқармаси ва Давлат хизматлари агентлиги вилоят бошқармаси ҳамкорлигида Бўстонлиқ тумани “Хумсон” маҳалла фуқаролар йиғинида сайёр қабул ўтказилди.

Тадбирда 24 нафар фуқаронинг мурожаати қабул қилиниб, ижроси назоратга олинди. Шунингдек, оммавий қабулда фуқаро Раъно Ўринбоеванинг 3 минг 380 нафар аҳоли истиқомат қиладиган маҳалла ҳудудида боғча қуриш масаласида қилган мурожаати тегишли мутассади ташкилотга етказилиши маълум қилинди.

Ҳудудда яшовчи Рихси Ҳасанова, Севара Юнусова ва Раҳим Валиевларга тегишли ҳовли-жойлар кадастр ҳужжатларидаги муаммолари бўйича мурожаатлари тегишли ташкилотларга йўналтирилди. Сайёр қабулда “Хумсон” МФЙдаги ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳолининг эҳтиёжларини аниқлаш бўйича мониторинг ўтказилди. Хусусан, хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, моддий ва маънавий рағбатлантириш мақсадида кам таъминланган 5 та оилага тикув машиналари, ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган 3 нафар фуқарога ногиронлик аравачалари, 14 нафарига бепул даволаниш учун йўлланма, 4 нафарига ортопедия воситалари ҳамда 20 нафар оилага ҳомийлар томонидан янги йил байрам совғалари топширилди.




  • 235