Сўровнома
  1. Сиз учун ахборот ошкорлиги учун қандай маълумотлар базаси зарур?
Ҳокимият янгиликлари

Харидингиздан кейин албатта, чек сўранг

19.11.2020
Тошкент вилояти давлат солиқ бошқармаси ташаббуси билан Олмалиқ шаҳрида “Онлайн назорат-касса машиналари ва виртуал касса тизимининг афзалликлари” мавзуида ўқув семинари ташкил этилди.

Оммавий ахборот воситалари ходимлари ва тадбиркорлик субъектлари вакиллари иштирок этган тадбирда таъкидландики, бугунги кунда вилоятда онлайн-назорат касса машиналаридан фойдаланиш учун 5817 дан ортиқ тадбиркорлик субъектлари билан шартномалар тузилган. Шунингдек, 5207 та хўжалик юритувчи субъектлар онлайн назорат касса машиналари хизматидан фойдаланмоқда.

Семинарда давлат солиқ органлари ходимлари савдо шохобчаларига бориб, тадбиркорлар харидорларга харид чекини бериш зарурлигини тушунтираётгани, агар фуқаролар талаб қилгандан кейин ҳам харид чекини беришдан бош тортиш ҳолатлари юзасидан “Soliq hamkor” мобил иловаси орқали тушган мурожаатлар солиқ органларининг текширув ўтказишига асос бўлиши ҳақида огоҳлантирди.

Шу билан бирга, харидорларга “Чекни талаб қил ва совға ютиб ол!” акцияси билан боғлиқ тарғибот материаллари тарқатилиб, ютуқли ўйин ҳақида батафсил маълумотлар берилди.




  • 305