Сўровнома
  1. Сиз учун ахборот ошкорлиги учун қандай маълумотлар базаси зарур?
Ҳокимият янгиликлари

Халқ билан мулоқот – энг устувор вазифа

Халқ билан мулоқот – энг устувор вазифа
20.11.2020
Зангиота тумани Бўзсув ҳудудидаги 2-сонли касб-ҳунар мактабида туман ҳокими Абдиваҳоб Тамикаевнинг ҳудуд аҳолиси иштирокида оммавий сайёр қабули ўтказилди.

Унда туман ҳокимининг ўриносарлари, Президент Халқ қабулхонаси ва Бош вазирнинг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси туман бўлимлари, туман ДСИ бошлиғи, 4-сектор раҳбари Ш.Нафасов ҳамда ташкилот ва муассасалар раҳбарлари иштирок этди.

Ушбу сайёр қабулда “Чинор”, “Улуғбек”, “Маданият” ва “Ибрат” маҳаллаларидан фуқаролар ўз мурожаатлари билан иштирок этдилар. Сайёр қабулда мурожаатларнинг аксарияти шу жойнинг ўзида ечимини топди. Айрим масалалар бўйича мутасадди идора ва ташкилот раҳбарларига топшириқлар берилди.



  • 325