Сўровнома
Ҳокимият янгиликлари
Халқаро қишлоқ аёллари кунига бағишланди

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида жамиятда аёллар ва ёшларнинг ўрнини ошириш ҳамда бандлигини таъминлаш чора-тадбирлари муҳокамаси юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилишидаги масалалар ижроси юзасидан Оққўрғон туманида “Ёшлар дафтари” ва “Аёллар дафтари”ни шакллантириш ҳамда хотин-қизларнинг жамиятдаги ўрни ва нуфузини ошириш борасида салмоқли ишлар амалга оширилмоқда.
Республика Маънавият ва маърифат маркази Оққўрғон туман бўлинмаси ташаббуси билан Халқаро қишлоқ аёллари куни муносабати билан пахта йиғим-терими мавсумида 1-секторнинг “Зарбдор” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида фаоллик кўрсатаётган теримчилар билан “Аёл борки, олам мунаввар” мавзусида учрашув ташкил этилди.
Тадбирда бугунги кунда қишлоқ хўжалигида меҳнат қилаётган хотин-қизлар билан суҳбат ўтказилиб, уларга турли хил эсдалик совғалар топширилди.
-
-
392