Сўровнома
  1. Сиз учун ахборот ошкорлиги учун қандай маълумотлар базаси зарур?
Ҳокимият янгиликлари

Келгуси йил ҳосилига пухта тайёргарлик

Келгуси йил ҳосилига пухта тайёргарлик
25.11.2020
Чиноз тумани деҳқонлари келгуси йил ҳосили учун 6 минг 200 гектар майдонни сифатли шудгорлаш юмушларини олиб боришяпти.

Мазкур муҳим агротехник тадбирларда 51 та техника воситалари қатнашяпти, уларнинг 45 таси юқори унумли ҳайдов тракторлари ҳисобланади. Бир кунда битта ҳайдов трактори билан 9-10 гектар ер сифатли шудгорланяпти. Бугунги кунга қадар 4 707 гектар майдон шудгорланди. Хусусан, 41 та фермер хўжаликлари томонидан бундай юмушлар якунига етказилди.

Агротехник тадбирларда ҳайдов тракторлари икки сменада ишламоқда. Кўчма пайвандлаш аппарати, кўчма устахона, ёқилғи тарқатиш агрегати шудгорларлаш ишларига бириктирилган. Шунингдек, механизаторлар ва дала юмушларида иштирок этаётганлар икки маҳал иссиқ овқат билан таъминланмоқда.



  • 331