Сўровнома
  1. Сиз учун ахборот ошкорлиги учун қандай маълумотлар базаси зарур?
Ҳокимият янгиликлари

Келесдаги кўркам бинолар ва бунёдкорликлар

Келесдаги кўркам бинолар ва бунёдкорликлар
09.09.2020

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 7 августдаги “Ўзбекистон Республикаси қурилиш соҳаси ходимлари кунини нишонлаш тўғрисида”ги фармонига мувофиқ август ойининг иккинчи якшанбаси соҳа ходимлари куни этиб белгиланган.

Шундай экан, байрам муносабати билан қурилиш соҳаси ходимларига миннатдорлик билдириш ўрнида Тошкент вилояти Тошкент туманида амалга оширлаётган бунёдкорлик ишлари борасида тўхталишни жоиз топдик.

Мамлакатимизда иқтисодиётнинг ҳар бир жабҳасида кенг кўламли қурилиш ва бунёдкорлик ишлари амалга оширилмоқда, қурилиш ишларининг ҳажми йилдан-йилга ўсмоқда.

Албатта, бунда, қабул қилинган мақсадли давлат дастурлари доирасида ҳамда Давлатимиз Раҳбарининг ҳудудларга ташрифлари давомида берилган топшириқлари ижроси алоҳида аҳамият касб этади.

Хусусан, Президентимизнинг 2019 йил 1-3 июнь кунлари Тошкент вилоятига ташрифлари чоғида берган топшириқлари, қатор Фармон ва Қарорлар ижроси ўлароқ бунёд этилаётган замонавий ва шинам объектлар бугун Тошкент тумани марказини гўзал бир маконга айлантирмоқда десак, муболаға бўлмайди.

Уларнинг бир нечтаси ҳукмингизга ҳавола этмоқчимиз.

Туманимиз марказида қад ростлаган “Ансамбль”
Туманимиз марказида қад ростлаган “Ансамбль”
Келес шахри марказидаги “Хотира майдони”.
1500 ўринли “Амфитеатр”.
1500 ўринли “Амфитеатр”.
Спорт мажмуаси.
Спорт мажмуаси.
Маданият саройи.
“Келес йўли” кўчасидаги 5 та 7 қаватли, биринчи қаватида савдо ва юқори қаватларида 180 хонадонли турар жой мажмуаси.
“Келес йўли” кўчасидаги 5 та 7 қаватли, биринчи қаватида савдо ва юқори қаватларида 180 хонадонли турар жой мажмуаси.
“KORZINKA” савдо ва кўнгилочар маркази.
Марказдаги 12-сонли мактабгача таълим муассасаси биноси.
Қизғалдоқ худудида жойлашган 4-сонли мактабгача таълим муассасаси.
Тошкент тумани Тиббиёт бирлашмаси биноси.
Тошкент тумани Тиббиёт бирлашмаси биноси.

30 ўринли болалар, 30 ўринли шошилинч тез тиббий ёрдам, 25 ўринли хирургия, 60 ўринли терапия бўлимларини ўз ичига олган янги Тошкент тумани Тиббиёт бирлашмаси биноси.

Капитал таъмирланган туман ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлими биноси.

Шунингдек, ҳозирда Келес йўли кўчасида йўлни кенгайтириш ва реконструкция қилиш ишлари давом этмоқда

"Келес йўли" кўчаси.

Табиийки, бундай улкан қурилишни кўрган инсонлар шу юрт ривожига ўз ҳиссасини қўшишга интилаверади. Чунки мустақиллик йилларида биз илгари тасаввур ҳам қилолмаган, бугун ўзимизга ғурур бағишлаб, ўзгаларнинг ҳавасини тортаётган юксак марраларга эришаяпмиз. Шубҳасиз, бунинг замирида мустақиллик деб аталмиш бебаҳо неъмат, халқимизнинг фидокорона меҳнати мужассамдир.

Айни пайтда туманимизда бунёдкорлик ва реконструкция ишлари давом этмоқда.

Бугун сизнинг ҳукмингизга ҳавола этилган Тошкент туманидаги замонавий лойиҳалар ва ўзига хос архитектура ечимлари асосида қурилган уй-жойлар, кўнгилочар ва дам олиш мажмуалари, ижтимоий соҳа объектлари, туман марказида жойлашганларидир.

Тумандаги 68 та маҳалланинг деярли ҳар бирида қад ростлаган миллий ва замонавий услубдаги инфратузилма объектлари ва бошқа иншоотлар шу ерда истиқомат қилувчи аҳолининг кундалик ҳаёти унумли бўлишига хизмат қилмоқда, десак муболаға бўлмайди.

Албатта, қурилиш соҳаси ходимлари тимсолида биз ўз меҳнати билан шаҳар ва қишлоқларимизда, қолаверса бутун юртимизда янги ишлаб чиқариш корхоналари, муҳим ижтимоий соҳа объектлари, муҳташам уй-жойлар, йўл ва кўприклар барпо этиб, ҳаётимизни янада обод, гўзал ва тароватли этиш йўлида фидокорона меҳнат қилиб келаётган олижаноб касб эгаларини кўрамиз.

Шундай экан, қурилиш соҳаси вакилларига миннатдорлик билдириб, Янги Ўзбекистонни биргаликда қуришга бел боғлашимиз ва юрт тараққиётига даҳлдорлик ҳисси билан яшашимиз айни муддаодир.




  • 551