Сўровнома
  1. Сиз учун ахборот ошкорлиги учун қандай маълумотлар базаси зарур?
Ҳокимият янгиликлари

Кафтдек ердан катта даромад

Кафтдек ердан катта даромад
17.02.2021
Берилган имкониятдан унумли фойдаланган ҳолда кафтдеккина ердан мўмайгина даромад олишга интилаётган инсонларни вилоятимизнинг ҳам бир бурчагида учратиш мумкин.

Агарда сизнинг ҳам йўлингиз Зангиота туманига тушса, албатта “Ўрта Овул” маҳалласига боринг, сабаби у ердаги меҳнаткаш инсонларнинг шижоати, томорқаларда етиштирилаётган полиз маҳсулотлари кўзингизни қувонтириши аниқ.

Маҳалла одамлари ҳар бир вақтни ғанимат билиб, рўзғорини бут, турмушини обод қилишга интилмоқда.
Айниқса, бу ишда Искандар Аҳмедов, Озода Фозилова каби ташаббускор юртдошларимиз бошқаларга ҳам ўрнак бўлмоқда.
Медиа-тур баҳонасида уларни суҳбатини олдик, тажрибалари билан ўртоқлашдик.

— Чиндан ҳам берилаётган имтиёзлар, ишлайман, деган одамда имкониятлар эшигини очмоқда, — дейди Искандар ака. — Иссиқхонадан ҳар йили 60-70 миллионгача даромад оламан. Яқинда 30 милн. кредит эвазига 4 та қорамол сотиб олдим. Билганларимни қўшниларга ҳам ўргатаяпман.

Медиа-тур: 3-қисм


Манба: Зангиота туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

  • 190