Сўровнома
Ҳокимият янгиликлари
Иссиқхонадан йилига 5 мартагача ҳосил олаётган тадбиркор

Ўрта Чирчиқ тумани "Роватак" маҳалласида истиқомат қилувчи 22 ёшли Жамшид Эргашев бундан тўрт йил аввал 5 сотихли ерда иссиқхона ташкил этиб, яхшигина даромад топишни йўлга қўйган.
Бугунги кунда у иссиқхонадан йилига 4-5 маротаба ҳосил йиғиштириб олишга эришмоқда. Иссиқхонада ўтган йили кўкатлар, турп, карам, лавлаги, саримсоқ пиёз етиштирди.
– Маҳсулотларим витаминларга бой бўлганлиги сабабли уларнинг бозори пандемия даврида чаққон бўлиб, ҳар бир ҳосилдан ўртача 6 миллиондан соф даромад олдим, – дейди Ж.Эргашев.
Жамшиднинг йилдан-йилга тажрибаси ошиб, 2 йилдан буён томчилаб суғориш усулини жорий қилди. Жамшид тадбиркорликда фақатгина иссиқхона билан чекланиб қолмасдан, уйида 2000 дона бедана ҳам боқади. Ҳар ойда бедана тухумларидан ҳам 5 миллион сўм соф фойда олмоқда.
Манба: Ўрта Чирчиқ туман ҳокимлиги Ахборот хизмати
-
-
180