Сўровнома
  1. Сиз учун ахборот ошкорлиги учун қандай маълумотлар базаси зарур?
    231 19.4%
    111 9.3%
    254 21.3%
    189 15.9%
    407 34.1%
Ҳокимият янгиликлари

Қишга тайёргарлик давом этмоқда

25.08.2020
Янгийўл туманида истеъмолчиларни куз-қиш мавсумида “зангори олов” билан барқарор таъминлаш, истеъмол қилинаётган табиий газ ҳисобини юритишда қулайликлар яратиш мақсадида, бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Тасдиқланган режа-жадвалга асосан тумандаги 5,51 км газ тармоқлари, 105,8 км газ қувури босим остида синаб кўрилди, шунингдек, 611 дона газ тақсимлагичлар тафтишдан ўтказилди ҳамда хонадонлардаги 7476 дона дудбуронлар созлиги текширилди.

Истеъмолчилар газ сарфини ҳисоблашда “Табиий газ ҳисоби ва назоратини юритишда автоматлаштирилган тизими”ни жорий этиш мақсадида биринчи босқичда 993 та аҳоли хонадонларига замонавий электрон газ ҳисоблаш ускуналари ўрнатилди.

Жумладан, Ниёзбош қишлоғи маркази инфратузилмаси ва коммуникация тармоқларини яхшилаш, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари бўйича чора-тадбирлар ижроси юзасидан О. Қўчқоров ва Н. Авазов кўчаларидаги 229 та хонадонларга қиймати жами 294,1 миллион сўмлик замонавий электрон газ ҳисоблаш ускуналари ўрнатилди.

Ушбу ишларнинг иккинчи босқичи жорий йилнинг сентябр ойида амалга оширилиши режалаштирилган. Бунда жами 194 та пайвандлаш бригадалари жалб этилиб, 38 минг 304 та аҳоли хонадонларига “ақлли” ҳисоблагичлар ўрнатилиши ва жорий йилнинг 1 октябрь ҳолатига “Табиий газ ҳисоби ва назоратини юритишда автоматлаштирилган тизими”ни ишга тушириш режалаштирилган.


Манба: Янгийўл туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

  • 803