Сўровнома
  1. Сиз учун ахборот ошкорлиги учун қандай маълумотлар базаси зарур?
Ҳокимият янгиликлари

Ишчи гуруҳ аъзолари Оққўрғон пахтазорларида

Ишчи гуруҳ аъзолари Оққўрғон пахтазорларида
08.10.2020
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Ёшлар, маданият ва спорт масалалари қўмитаси раиси Бахтиёр Сайфуллаев, сенатор Малика Қодирхонова ҳамда тегишли вазирликлар мутасаддиларидан иборат Ишчи гуруҳ аъзолари Оққўрғон тумани ҳокими Ф. Омонов билан биргаликда пахта майдонларидаги аҳволни кўздан кечиришди.

Ҳудудларда мажбурий меҳнатга оид ҳолатларни ўрганиш, мажбурий меҳнатга барҳам бериш борасидаги олиб бораётган саъй-ҳаракатларни кенг тарғиб қилиш мақсадида теримчиларга яратилган шарт-шароит, иш ҳақининг вақтида берилаётганлиги ва бошқа масалалар билан қизиқишди.

Ишчи гуруҳ аъзолари туманнинг “Оққўрғон” ҳудудидаги "Элита" тажриба хўжалиги, “Жўрақул Раҳмонжон” фермер хўжалиги, “Ҳамид Олимжон” ҳудудидаги "АВС Оққўрғон Агрокластер”га қарашли 3-бригада ва “Маданият” ҳудудидаги 6-бригада далаларида бўлишди. Илғор теримчилар совғалар билан тақдирланиб, рағбатлантирилди.



  • 449