Сўровнома
  1. Сиз учун ахборот ошкорлиги учун қандай маълумотлар базаси зарур?
Ҳокимият янгиликлари

Ис газидан заҳарланишни олдини олиш бўйича чоралар кўриляпти

Ис газидан заҳарланишни олдини олиш бўйича чоралар кўриляпти
10.12.2020
Жорий йил 9-12 декабр кунлари Ўрта Чирчиқ тумани ҳудудининг аҳоли турар-жойларида фуқароларнинг ис газидан заҳарланиши ва ҳалок бўлишини олдини олиш бўйича фуқаролар билан тарғибот-ташвиқот ишларини ўтказиш мақсадида, вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси бошлиғи ўринбосари, Ҳусан Бобонов бошчилигида Ўрта Чирчиқ тумани Фавқулодда вазиятлар бўлимида йиғилиш ўтказилди.

Тадбирни Бошқарма бошлиғи ўринбосари Ҳ.Боболов очиб, фуқароларнинг бепарволиги натижасида ўтган даврда фуқароларнинг ис газидан заҳарланиш ҳолати ҳамда вафот этиш ҳолатлари қайд этилганини таъкидлаб ўтди.

Маҳаллаларда тарғибот-ташвиқот ишларини амалга ошириш мақсадида, вилоятнинг 10 та туман ва шаҳарлари ФВБларининг 100 нафар хизматчилари, туман газ, электр тармоқлари, тез тиббий ёрдам бўлими, маҳалла раисларидан тузилган ишчи гуруҳлар бугун ўз фаолиятини бошлади. Тарғибот-ташвиқот тадбирлари 13 декабрга қадар давом этади.




  • 250