Сўровнома
Ҳокимият янгиликлари
Ис гази ва ёнғиннинг олдини олиш бўйича чоралар кўриляпти

Жорий йил 24-27 ноябрь кунлари Тошкент вилояти ҳудудининг аҳоли турар- жойларида фуқароларнинг ис газидан заҳарланиши ва ҳалок бўлишини олдини олиш, аҳоли турар-жойларининг ёнғинга қарши ҳолатини ўрганишни ташкил этиш, фуқаролар билан тарғибот-ташвиқот ишларини ўтказиш мақсадида вилоят ФВБ бошлиғи ўринбосари, полковник Ҳусан Бобонов бошчилигида Зангиота туман ҳокимлигида йиғилиш ўтказилди.
Зангиота тумани маҳаллаларида тарғибот-ташвиқот ишларини амалга ошириш мақсадида тузилган ишчи гуруҳлар ўз фаолиятини бошлади. Вилоят ФВБ, туман Ёнғин хавфсизлиги бўлими билан ҳамкорликда ташкил этилган тарғибот-ташвиқот тадбирлари 27 ноябрга қадар давом этади.
Ишчи гуруҳ аъзолари етарли миқдорда тарғибот материаллари билан таъминланган.
-
-
297