Сўровнома
  1. Сиз учун ахборот ошкорлиги учун қандай маълумотлар базаси зарур?
    231 19.4%
    111 9.3%
    254 21.3%
    189 15.9%
    407 34.1%
Ҳокимият янгиликлари

ИНСОН ҚАЛБИГА ЙЎЛ САМИМИЙ МУЛОҚОТ, ОЧИҚ СУҲБАТЛАР ОРҚАЛИ ТОПИЛАДИ

09.02.2017
Бугун деҳқону боғбон, соҳибкори омилкорлар келаси мавсум ғамида - шу қор-қировли кунларда момо ер билан тиллашиб, жўяк-ариқларни сершитоб кунларга тайёрлаш тараддудида. "Бу йил бошқача бўлади!", "Тоғдек ҳосил кўтарамиз, насиб бўлса", деган ширин ният билан фермерларимиз қишда ҳам тиним билмайдилар. Мана шундай пайтларда - эл-улус катта иштиёқ билан улуғ йўл тадоригини кўраётган паллада мутасадди идоралар, жойлардаги ҳокимликлар аҳоли билан тез-тез учрашиб, уларнинг аҳволи билан танишиб, ўзаро маслаҳат, фикр алмашиш тарзида суҳбатлар ўтказаётгани айни муддао бўлмоқда. Бекобод туманида вилоятимиз ҳокими Шукурулло Бабаев билан ўтган учрашув ҳам ана шундай самарали, самимий суҳбатлардан бири бўлди.

Туман нуронийлари, қишлоқ ва маҳалла фуқаролар йиғинлари вакиллари, корхона, ташкилот ва муассаса раҳбарлари, ёшлар вакиллари, туман кенгаши депутатлари, фермер ва тадбиркорлар ҳамда кичик ва ўрта бизнес соҳаси ходимлари иштирок этган тадбирда ислоҳотларнинг бугунги самараси, эртанги марралар, олдимизда турган долзарб вазифалар хусусида сўз борди.

Учрашувда вилоят ҳокими Ш. Бабаев Президентимизнинг халқ фаровонлиги, юрт осойишталигини таъминлашга қаратилган ислоҳотлари тўғрисида тўхталиб, Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йилида қилинажак ишлар, одамлар билан ишлашнинг туб моҳияти ҳақида сўз юритди. Вилоят ҳокими туманнинг ўзига хос жиҳатлари, мавжуд муаммолари ҳақида гапирар экан, энг аввало, ҳудудда аҳолининг тоза ичимлик сувига бўлган эҳтиёжини тўла қондириш, бу йўналиш бўйича махсус дастур асосида қисқа фурсатда керакли чораларни кўриш нафақат туман, балки вилоят миқёсида кечиктириб бўлмайдиган, энг муҳим вазифалардан бири эканини таъкидлади.

"Нуроний" жамғармаси туман кенгаши раиси Э. Рўзибоев, "Ачамайли" МФЙ да яшовчи меҳнат фахрийси А. Бобоёров, "Гулистон" маҳалласида яшовчи меҳнат фахрийси Н. Асронқулов, туман халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлими мудири Ҳ. Соибназаров, хусусий тадбиркорлар - А. Ортиқов ва С. Бердиева, туман кенгаши депутатлари Н. Жалилов, М. Маманов, Г. Рисқулова ва бошқалар сўзга чиқиб, ички йўлларни таъмирлаш, ичимлик суви таъминоти, коммунал тўловлар борасидаги муаммолар, тадбиркорлик фаолиятини жонлантириш тўғрисидаги саволлар билан мурожаат қилдилар ва ўз таклифларини билдирдилар.

Вилоят ҳокими йиғилиш қатнашчиларининг ҳар бир таклиф ва саволларига жавоб берар экан, одамларни рози қилиш, уларнинг муаммоларини бартараф этиш давлат ташкилотларининг энг биринчи, энг муҳим вазифаси эканини таъкидлади. Муаммоларни бартараф этиш бўйича мутасаддиларга тегишли топшириқлар берилди.
Манба: Тошкент вилояти ҳокимлиги

  • 975