Сўровнома
  1. Сиз учун ахборот ошкорлиги учун қандай маълумотлар базаси зарур?
Ҳокимият янгиликлари

Илғор фермерга – “Cobalt” автомашинаси

Илғор фермерга – “Cobalt” автомашинаси
21.12.2020
Ўрта Чирчиқ туманида Қишлоқ хўжалиги ходимлари куни байрами муносабати билан тантанали тадбир бўлиб ўтди. Маросимда фермерлар, агрокластер ходимлари, деҳқон ва томорқа ер эгалари иштирок этди.

Тадбирни туман ҳокими Олимжон Нурматов очиб, шундай деди:

–Жорий йилда деҳқончиликнинг заҳматлари ва табиат инжиқликларига пандемиянинг ташвишлари ҳам қўшилди. Лекин шундай таҳликали шароитда халқимизни ўйлаб, зиммасига улкан масъулият олиб, меҳнат қилган деҳқонларимизнинг хизматини алоҳида эътироф этиш лозим.

Бу йил туман қишлоқ хўжалигида маҳсулотлар етиштириш ва кўрсатилган хизматлар ҳажми 1 триллион 101 миллиард сўмни ташкил этиб, кўзда тутилган режа ортиғи билан уддаланди.

Фермер ва деҳқонлар жами 4 миллион 247,5 минг АҚШ доллари қийматидаги маҳсулотни экспорт қилишди. 568 гектар майдонда томчилатиб суғоришнинг йўлга қўйилганлиги ҳам тараққиёт белгисидир.

Тантанали маросимда бир гуруҳ қишлоқ хўжалиги ходимлари қимматбахо совғалар билан тақдирландилар. Туман ҳокимлиги томонидан барча фермерларга ибрат бўлган “Шон-шуҳрат агро” фермер хўжалиги раҳбари Нуриддин Аҳмедовга “Cobalt” автомобили совға қилинди.

Тадбирда Ўзбекистон халқ артистлари Фаррух Зокиров, Юлдуз Усмонова, Зулайҳо Бойхонова, Абдуҳошим Исмоилов, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар Женисбек Пиязов, Мавлуда Асалҳўжаева, хонанда Даврон Аҳмедов, “Ниҳол” мукофоти совриндорлари Сардор Мамадалиев, Гуласал Абдуллаева, таниқли сўз устаси Аваз Охун ва туман маданият бўлими хонандалари ўз санъатлари билан йиғилганларнинг кайфиятини кўтаришди.



Манба: Ўрта Чирчиқ туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

  • 183