Сўровнома
  1. Сиз учун ахборот ошкорлиги учун қандай маълумотлар базаси зарур?
Ҳокимият янгиликлари

Ички ишлар бўлинмасининг замонавий биноси фойдаланишга топширилди

16.01.2021
Юқори Чирчиқ тумани “Ийк ота” МФЙ ҳудудидаги 13-сонли ички ишлар бўлинмаси фойдаланишга топширилди. Бўлинма 12 та маҳалла фуқаролар йиғинидаги 36 мингга яқин аҳолига хизмат кўрсатади.

Бинонинг расмий очилиш маросимида вилоят ИИББ бошлиғи ва ўринбосарлари, шахсий таркиб ҳамда маҳалла фаоллари иштирок этди.

Тадбирда вилоят Ички ишлар бош бошқармаси бошлиғи, полковник Т. Арипов сўзга чиқиб, Ватан ҳимоячилари куни ва янги бинонинг фаолият бошлаганлиги билан йиғилганларни қутлади.

Бино замон талаблари асосида қурилган бўлиб, сўнгги технологиялар билан жиҳозланган. Хусусан, навбатчилик қисми, тергов, профилактика, шунингдек, ходимлар учун барча хизмат шароитлари яратилган.


Манба: Юқори Чирчиқ туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

  • 290