Сўровнома
  1. Сиз учун ахборот ошкорлиги учун қандай маълумотлар базаси зарур?
Ҳокимият янгиликлари

Қибрайда туркиялик инвесторлар билан ҳамкорликда замонавий иссиқхона ишга туширилди

Қибрайда туркиялик инвесторлар билан ҳамкорликда замонавий иссиқхона ишга туширилди
12.10.2020
Тошкент вилояти Қибрай туманида туркиялик инвесторлар билан ҳамкорликда қиймати 27 миллиард 480 миллион сўм бўлган "AGRODINAMIX" масъулияти чекланган жамияти шаклидаги замонавий иссиқхона ишга туширилди.

Қўшма корхонанинг ишга туширилиши муносабати билан ташкил этилган тадбирда туман сектор раҳбарлари ва ҳокимлик мутасаддилари, фаоллар иштирок этди.

Туманнинг “Дўстлик” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида 3.35 гектар ер майдонида Нидерландия (Голландия) технологияси асосида қурилган ушбу замонавий иссиқхонада 60 нафарга яқин маҳалла хотин-қиз ва ёшлари иш билан таъминланди.

Туман ҳокими М.Миркасимов корхона фаолияти, у ерда хотин-қизлар учун яратилган шароитлар билан танишиб, ишчилар билан суҳбатлашди.

Корхона йилига 11 миллиард сўмлик 800 тонна маҳсулот ишлаб чиқариш қувватига эга бўлиб, корхона томонидан бир йилда 1 миллион долларлик 600 тонна маҳсулот экспорт қилиниши режалаштирилган.



  • 386