Сўровнома
  1. Сиз учун ахборот ошкорлиги учун қандай маълумотлар базаси зарур?
Ҳокимият янгиликлари

Қибрайда “Қоракўл мактаби” тажрибаси жорий этилади

Қибрайда “Қоракўл мактаби” тажрибаси жорий этилади
07.10.2020
Қибрай туманида ҳам “Қоракўл мактаби” тажрибасидан фойдаланилади. Туман ҳокими М.Миркасимов бошчилигида туман прокурори С.Салихов, халқ таълими бўлими мудири Э.Тожибоев ҳамда 2-, 3- ва 19-умумтаълим мактаблари директорлари Бухоро вилоятида бўлиб, “Қоракўл мактаби” тажрибасини ўрганишмоқда.

Халқ таълими вазирининг биринчи ўринбосари У.Шарифхўжаев ҳамроҳлигида Қибрай тумани ҳокими М.Миркасимов ва бошқа мутасаддилар Қоракўл туманидаги халқаро математика мактабида бўлиб, мазкур ўқув даргоҳининг таълим тизими билан яқиндан танишишди.

Қибрай тумани раҳбарлари халқаро мактаб ўқитувчилари билан тажриба алмашиш ва ҳамкорликда ўқув семинарлари ташкил этиш бўйича келишиб олишди.

Шунингдек, ўрганиш давомида туман ҳокими бошчилигидаги мутасаддилар Қоракўл туманидаги бошқа илғор таълим муассасалари ҳамда ўқув марказларида ҳам бўлиб, уларнинг иш фаолиятини ўрганишмоқда.



  • 409