Сўровнома
  1. Сиз учун ахборот ошкорлиги учун қандай маълумотлар базаси зарур?
Ҳокимият янгиликлари

Вилоятимиз бўйлаб сайлов жараёнига қизғин тайёргарлик ишлари давом этмоқда

24.09.2019
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашларига бўлиб ўтадиган сайловларга пухта тайёргарлик кўриш ва ўтказишнинг ташкилий-ҳуқуқий масалалари мавзусида семинар ўтказилди.
Унда сайловларни ташкил этишда миллий сайлов қонунчилигида белгиланган талаблар, янги қабул қилинган Сайлов Кодексининг мазмун-моҳияти, сайлов жараёнини юқори савияда ўтказиш масалалари юзасидан мутахассисларнинг маърузалари тингланди.
Семинар давомида вилоят ҳокимлиги масъул ходими Юнусхон Шарипов сайловни ташкил этишнинг амалий томонлари, бунда эътибор қаратиш зарур бўлган жиҳатларга тўхталди.
Вилоятимиз бўйлаб сайлов жараёнига қизғин тайёргарлик ишлари давом этмоқда.


Манба: Тошкент вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати.

  • 928