Сўровнома
  1. Сиз учун ахборот ошкорлиги учун қандай маълумотлар базаси зарур?
Ҳокимият янгиликлари

ФҲДЁ архивларидаги далолатнома ёзувларини рақамлаштириш якунланди

18.12.2020
Бугун мамлакатимизда барча соҳада рақамлаштириш жараёнлари амалга оширилмоқда. Бу эса давлат идораларида кўплаб маълумотларни инсон омилисиз олиш имкониятини яратади.

Президентимизнинг 2020 йил 4 августдаги “Аҳолига давлат ижтимоий хизматлари ва ёрдам тақдим этиш тартиб-таомилларини автоматлаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига асосан 2021 йилнинг 1 январига қадар “ФҲДЁнинг ягона электрон архиви” ахборот тизимида ФҲДЁ органлари архивларида қоғоз ташувчиларда сақланаётган ҳужжатларнинг электрон базаларини шакллантирилишини таъминланиш белгиланган.

Тошкент вилояти ФҲДЁ органлари архивида жами 5 миллион 997 минг 538 дона далолатнома ёзувлари мавжуд бўлиб, шу кунга қадар “ФҲДЁнинг ягона электрон архиви” базасига барча далолатнома ёзувлари киритилиб, ҳужжатларнинг электрон кўринишга ўтиши таъминланди. Энди фуқароларнинг архив маълумотномаларини олиш муддати 15 иш кунидан саноқли дақиқаларгача қисқаради.

Вилоятдаги 23 та ФҲДЁ бўлимидаги ҳужжатларни рақамлаштириш ишларини тезроқ якунига етказиш учун 345 нафар ходим архивариус лавозимига вақтинча шартнома асосида ишга қабул қилинган эди. ФҲДЁ бўлимлари энг замонавий техникалар билан таъминланиб, махсус ахборот тизими ишга туширилди. Оҳангарон шаҳар, Паркент, Бўка, Қуйи Чирчиқ туманлари рақамлаштириш ишларини биринчилардан бўлиб якунлади.



  • 215