Сўровнома
  1. Сиз учун ахборот ошкорлиги учун қандай маълумотлар базаси зарур?
Ҳокимият янгиликлари

«Эл тинчлиги - юрт бойлиги»

03.02.2017
Қибрай шаҳарчасидаги Ифтихор маҳалласи диний экстремизмга қарши кураш бўйича тадбирга мезбонлик қилди. “Диний экстремизм ва терроризмнинг олдини олиш ёхуд ниқоб ортидаги динимиз душманлари” мавзусида маънавий-маърифий учрашувга туман ички ишлар бўлими раҳбарияти ва участка профилактика инспекторлари ташриф буюришди.

Ташкил этилган мулоқотдан кўзланган асосий мақсад кишиларни, хусусан ёшларни тўғри йўлдан оздиришга ҳаракат қилаётган турли бузғунчи ғоя ва мафкураларга қарши иммунитетни шакллантиришда тушунтириш ишларини олиб боришдан иборат бўлди. Тадбирда сўзга чиққан туман ИИБ бошлиги подполковник Наврўз Алимов ўзларини "Адолатпарвар мусулмонлар", "Акромийлар" ёки "Исломпарварлар" деб номлаган турли экстремистик оқимлар ва уюшмалар халқимизнинг тинч, осойишта ҳаётини бузишни мақсад қилиб олганликлари ва уларнинг бузғунчи мафкуралари хакида атрофлича фикр юритди.

Тадбирда, шунингдек, маҳалла оқсоқоли Эминжон Хайруллаев, профилактика катта инспектори Олим Хожиназаров ва бошқалар сўзга чиқиб, ҳукуматимиз томонидан маҳаллаларга берилаётган эътибор ҳам тинчлик, осойишталик ва давлатимиз мустақиллигини мустаҳкамлаш ва барқарорлаштириш йўлида қилинаётган хайрли ва савобли ишлардан эканлигини эътироф этдилар.

Манба: И.Абдуллаев

  • 877