Сўровнома
  1. Сиз учун ахборот ошкорлиги учун қандай маълумотлар базаси зарур?
Ҳокимият янгиликлари

Депутатлар хотин-қизларнинг турмуш тарзини ўрганишди

Депутатлар хотин-қизларнинг турмуш тарзини ўрганишди
07.11.2020
Ўзбекистон Халқ демократик партияси Тошкент вилояти ва Қибрай туман кенгашлари ҳамкорлигида "Ҳайдаробод" маҳалласи хотин-қизлари билан “Халқ билан 10 кун” мавзусида тадбир ўтказилди.

Ўзбекистон Халқ демократик партияси Тошкент вилояти кенгаши вакиллари Н.Нурлибаев, Д.Тошпўлатова, "Қибрай садоси" газетаси бош муҳаррири, Халқ депутатлари вилоят кенгаши депутати Г.Аҳмедова, Қибрай туман кенгаши депутатлари Ф.Базарбаева, Г.Тўхтаназарова, ХДП туман кенгаши раиси К.Авазматов ҳамда партия мутахассислари “Ҳайдаробод” маҳалласида истиқомат қилувчи кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож аёллар ҳолидан хабар олиб, уларнинг яшаш шароити билан танишишди.

Тадбир давомида хотин-қизлар орасида соғлом турмуш тарзини татбиқ этиш мақсадида ўтказилган “Соғлом ҳаётга 5000 қадам” акциясида маҳалла хотин-қизлари фаол иштирок этишди.



  • 408