Сўровнома
  1. Сиз учун ахборот ошкорлиги учун қандай маълумотлар базаси зарур?
Ҳокимият янгиликлари

Деҳқон ва фермерларга совғалар топширилди

Деҳқон ва фермерларга совғалар топширилди
14.12.2020
Юқори Чирчиқ туманида Қишлоқ хўжалиги ходимлари куни муносабати билан байрам тадбири ташкил этилди. Тантанада вилоят ҳокими Р.Холматов, вилоят ҳоким ўринбосарлари, туман ҳокими, соҳа илғорлари, фахрийлар, сектор раҳбарлари, кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

Тадбирда вилоят ҳокими Р.Холматов сўзга чиқиб, иштирокчиларни байрам билан табриклаб, жорий йилда туманда қишлоқ хўжалиги соҳасида эришилган натижаларни алоҳида таъкидлади.

Соҳанинг бир гуруҳ илғор вакиллари вилоят ҳокимлигининг эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Эл суйган санъаткорлар Ўзбекистон халқ артистлари Фаррух Зокиров, Ғуломжон Ёқубов, Гулсанам Мамазоитова, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Равшан Комилов, сўз устаси Валижон Шамсиев ҳамда ака-ука Эшжоновлар иштирокидаги бадиий дастур барчага хушкайфият улашди.



Манба: Юқори Чирчиқ туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

  • 214